Буюк Британияда номаълум денгиз мавжудоти аниқланди. Бу ҳақда Тhe Liverpool Echo хабар берди.
«Катта балиқ»нинг скелети 28 январь куни Ливерпулда топилган. Унинг узун думи ва катта кўзли текис боши ҳамда бутун жағи бўйлаб ўткир тишлари мавжуд.
Нашрнинг маълумотларига кўра, ғалати мавжудот доимий равишда Ливерпулнинг шимолидаги Мерсисайд қирғоқ чизиғи бўйлаб учрайди. «Балиқ» топилган кўча энг яқин сув ҳавзасидан 1,6 километр узоқликда жойлашган.
Баъзиларнинг тахмин қилишича, бу денгиз қуши ёки бошқа йиртқич томонидан ташлаб юборилган ўлжа бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)