25 январь, жума куни бўлиб ўтган футбол бўйича Англия Кубогининг 4-босқич баҳслари доирасида «Арсенал» клуби ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»га мағлуб бўлди (1:3).
«Манкунианлар» Оле-Гуннар Сульшер қўл остига ўтгандан кетма-кет 8 та учрашувда ғалаба қозонди. Бу клуб тарихидаги энг яхши натижа.
«Юнайтед»нинг энг омадли мураббийи Алекс Фергюсон ҳам ушбу натижага клуб бошқарувини қўлга олгандан сўнг 19 та ўйинда қайд этган.
45 ёшли норвегиялик мутахассис аввалроқ Метт Басби рекордини янгилаган эди. У «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятини Англия чемпионатида 5 та ғалаба билан бошлаган (1946 йил август сентябрь ойлари).
Айни дамда Сульшер АПЛда 6 та, Англия Кубогида 2 та ғалабага эришди.
Маълумот учун, «манкунианлар» сўнгги 8 та учрашувда рақиб дарвозасига 22 та гол урди ва ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)