Тайванда чўмилиш кийимида тоғда суратга тушиш билан машҳур бўлган 36 ёшли блогер У Цзиюнь Юйшань тоғига чиқиш арафасида тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Аёл 30 метрлик баландликдан тоғ дарасига тушиб кетган. Сўнг сунъий йўлдош телефони орқали қутқарувчиларга қўнғироқ қилиб, мустақил ҳаракатлана олмаётганини айтган.
Бироқ қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво шароити сабабли аёлни қутқариш учун вертолётда кела олмаган. Қутқарувчилар икки кун деганда у йиқилган жойга етиб борганида аёл аллақачон совуқдан ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)