Сургут — Москва рейси йўловчиси самолётни Афғонистонга йўналтиришни талаб қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Аэрофлот компаниясига тегишли ва Сургутдан Тошкент вақти билан 15:00 да парвоз қилган Boeing-737 лайнери Ханти-Мансийскда шошилинч қўнишга мажбур бўлди.
Фавқулодда хизматлардаги манбаларга кўра, самолёт бортида «безорилик ҳолати» рўй берган. Йўловчи — 41 яшар эркак руҳий жиҳатдан носоғлом бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. У қўлга олинган.
Изоҳ (0)