Жанубий Хитой денгизидаги Парасел оролларидаги «Аждарҳо туйнуги» денгиз сувига эга бўлган дунёда энг чуқур туйнук деб топилди. Бу ҳақда Лига Новости хабар берди.
Туйнук чуқурлиги 301 метр бўлиб, диаметри 130 метрни ташкил этади. Ушбу «қудуқ» чуқурлашган сари, унинг диаметри 36 метргача тораяди.
Маҳаллий балиқчилар уни «Жанубий Хитой денгизи кўзи», деб атайди. Олимларнинг маълумотларига кўра, унда йигирмага яқин денгиз балиқлари ва ҳайвонлар аниқланганига қарамай, қудуқнинг унинг атрофидаги акватория билан ер ости боғлиқлиги йўқ.
Изоҳ (0)