Миср полицияси Синай ярим оролида сўнгги ҳафталар ичида ўтказилган махсус операциялар давомида 59 нафар террорчини йўқ қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Хусусан, 44 нафар террорчи ҳарбийлар томонидан, 15 нафари эса полиция ўтказган операциялар чоғида йўқ қилинган.
«Бир неча ўнлаб транспорт, алоқа воситалари, қуроллар, портловчи мосламалар мусодара этилиб, йўқ қилинган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Синай ярим оролида йирик антитеррор операция 2018 йилнинг февралидан бошлаб давом этиб келмоқда. Бу вақт ичида юзлаб террорчилар қўлга олинган ва йўқ қилинган.
Изоҳ (0)