Starbucks қаҳвахоналар тармоғининг собиқ раҳбари Говард Шульц мустақил номзод сифатида АҚШ президентлиги сайловида қатнашиш ниятида. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шульц АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампни ҳам, унинг рақиблари демократларни ҳам танқид қилиб келади.
АҚШдаги навбатдаги президентлик сайловлари 2020 йил ноябрида бўлиб ўтади. Республикачилар орасида сенаторлар Боб Коркер (Теннеси), Жефф Флейк (Аризона), Том Коттон (Арканзас) ва Тед Круз (Техас) Трампга рақиб бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)