ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Хитой чемпионатига ўтиш таклифини рад этди, деб ёзди Le10Sport.
Тез орада Леонарду Жардим бошқариши керак бўлган «Далянь Ифан» клуби уругвайлик футболчини қўлга киритиш истагида эди, аммо ўйинчи ПСЖдан кетишни истамади.
Аввалроқ «Марсель» ярим ҳимоячиси Димитри Пайет «Далянь Ифан»га ўтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Айни дамда мазкур клуб сафида тўп сураётган бельгиялик ярим ҳимоячи Янник Фeррeйра Карраско эса Хитой клубидан кетишни хоҳламоқда. Унинг хизматлари Лондоннинг «Арсенал» клубига таклиф этилгани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)