«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике Испаниянинг «Андорра» клубига эгалик қиладиган бўлди, деб ёзади AS.
Футболчи жамоани «Космос» инвестиция компанияси орқали сотиб олди.
Пике клубни сотиб олиш билан бирга, унинг 200 минг евро миқдоридаги қарзини ҳам тўлайдиган бўлди.
Хабар қилинишича, Пикенинг асосий мақсади — Испания чемпионатининг юқори дивизионида ўянайдиган жамоани шакллантириш.
«Андорра» клуби 1942 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда жамоа Испаниянинг бешинчи дивизионида ўйнайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)