28 декабрь, жума куни Тошкентдаги «Халқаро анжуманлар саройи»да Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2018 йил якунларига кўра, энг яхшиларни тақдирламоқда.
Унга кўра йилнинг энг яхши спорт жамоаси номи 2018 йил январида Хитойда ўтган Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасига насиб қилди. Шунигдек, яна бир нечта номинацияларда ғолиблар тақдирланди:
- «Йилнинг энг яхши инновацион ва интеллектуал фаол федерацияси» — Ўзбекистон шахмат федерацияси
- «Йилнинг энг фаол федерацияси» — Ўзбекистон кураш федерацияси
- «Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» — Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
- «Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун» — жаҳон гимнастикаси афсонаси, Оксана Чусовитина
- «Энг фаол спорт тарғиботчиси» — МОҚ Матбуот ва медиа департаменти директори Зафар Имомхўжаев
- «Йилнинг энг яхши паралимпиячиси» — Пауэрлифтинг бўйича Параосиё ўйинлари чемпиони Рўза Қўзиева
- «Йилнинг энг яхши спорт журналисти» – Sport-TV журналисти Марина Якубова
- «Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» – UzReport-TV директори Равшан Жўраев
- «Йилнинг энг яхши ижтимоий лойиҳаси» – Sport-TV директори Зоҳид Каримов
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)