30 декабрь, якшанба куни Тошкентнинг «Локомотив» клуби 2018 йилги мавсум якунларига кўра тақдирлаш маросимини ўтказди.
Жамоа жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигасида чемпионликни қўлга киритди.
Тақдирлаш маросимида футболчилар, мураббийлар ва клуб тизимида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбир жараёнида клубнинг мавсумдаги энг чиройли голлар ўнлиги йиғилганларга намойиш этилди.
Клуб жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари ва мураббийлар штабини Chevrolet Gentra автомобили билан тақдирлади. Тақдирланган ўйинчилар орасида яқиндагина Жанубий Кореянинг «Сеул» футбол клуби билан шартнома имзолаган Икромжон Алибоев ҳам бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)