28 декабрь, жума куни Тошкентдаги «Халқаро анжуманлар саройи»да Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2018 йил якунларига кўра, энг яхшиларни тақдирламоқда.
«Йилнинг энг яхши мураббийи» номинациясида Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов энг яхши деб топилди.
Шунигдек, яна бир нечта номинацияларда ғолиблар тақдирланди:
«Йил кашфиёти» — Оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати ғолиби Акбар Жўраев
«Йилнинг ёш ва истиқболли спортчиси» — Ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, Осиё ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков
«Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизмати учун» — ўзбек бокси афсонаси, «Тошкент йўлбарси», жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев
Изоҳ (0)