28 декабрь, жума куни Тошкентдаги «Халқаро анжуманлар саройи»да Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2018 йил якунларига кўра, энг яхшиларни тақдирлади.
«Йилнинг энг яхши аёл спортчиси» номинациясида ғолиблик Осиё ўйинларининг уч карра чемпиони, Осиё ўйинлари рекордчиси, енгил атлетикачи Светлана Радзивилга насиб қилди.
«Йилнинг энг яхши эркак спортчиси» йўналишида эса Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби курашчи Бекзод Абдураҳмонов энг яхши бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)