Хоразмда ҳокимликдаги танишлари орқали ер участкасини расмийлашириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 3 минг долларни алдов йўли билан олган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р. фуқаро С.ни туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 7 сотих ер участкасини турар-жой қуриш учун ажратиш ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 3000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)