• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Фарғонадаги боғча биноси нега қулаб тушган эди?

    Фарғона вилоятининг Бувайда туманида жойлашган Happy Land Childrens Academy нодавлат мактабгача таълим муассасаси биносининг бир қисми қулаб тушгани, мутасаддилар бу масалага ўз вақтида эътибор қаратмаётгани тўғрисида хабар берилган эди. «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов воқеа жойида бўлиб, журналистик суриштирув ўтказди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Happy Land Childrens Academy нодавлат мактабгача таълим муассасаси Фарғона вилояти Бувайда тумани Алимерган қишлоғида фуқаро Умиджон Солиевга тегишли намунавий турар жой биносида жойлашган. Айни пайтда ушбу боғчада 50 нафар бола тарбияланмоқда.

    Боғча мудираси Мумтоза Турдиеванинг маълум қилишича, бино девори унга ёндош ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишлари сабаб қулаб тушган. Воқеа 30 ноябрь куни соат 18:00 лар атрофида содир бўлган. Бахтли тасодиф туфайли бу вақтда боғчада тарбияланувчилар бўлмаган ва ҳеч ким жабрланмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Боғча биноси қисман қулаб тушгач, шу куннинг ўзида мудира бу ҳақида туман ҳокимлиги, прокуратура ва бошқа мутасадди идораларга мурожаат қилган. Бироқ, 3 кун давомида маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари ҳам, коммунал хизматлар ва фавқулодда вазиятларга алоқадор ташкилотлар вакиллари ҳам бу воқеага эътибор қаратмаган.

    Мазкур ҳолат бўйича «Дарё» интернет нашрида хабар берилгач, вилоят прокурори ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилиб, вазият жойида ўрганиб чиқилди.

    Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, қисман қулаб тушган боғчага чегарадош ҳудуддан Бувайда тумани ҳокимининг 2018 йил 28 февраль кунги 444-сонли қарорига кўра фуқаро Эргашой Турсуновага мактабгача таълим муассасаси қуриш учун 4,5 сотих ер ажратиб берилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2018 йилнинг 1 майида мазкур ерда хусусий мактабгача таълим муассасаси қуриш учун «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ бош қидирув лойиҳа институтининг 12/05-18/46-17-сонли ижобий хулосаси олинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур объект учун «Фарғонаагролойиҳа» МЧЖ томонидан лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, 24 май куни «Ўзгашклити» ДУК Фарғона филиали томонидан хулоса олинган. 14 август куни вилоят архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун 1278-сонли рухсатнома берилган.

    Жорий йилнинг 1 ноябрь куни қурилиш ишларини амалга ошириш учун Э.Турсунова раҳбарлигидаги «Мумтозмаҳалбегим зиё» оилавий корхонаси ва «Life универсал поинт» МЧЖ ўртасида 11-сонли шартнома тузилган. 17 ноябрь кунидан пойдевор учун ер қазиш ишлари бошланган.

    3,7 метр чуқурликдаги ертўла қазиш жараёнида буюртмачи ва қурувчи томонидан «Ўзгашклити» ДУК Фарғона филиали мутахассислари белгилаб берган чегара чизиғига риоя этилмаган. Натижада қурилиш объекти ёнида жойлашган Happy Land Childrens Academy нодавлат мактабгача таълим муассасаси биносининг пойдевор ва девор қисмлари қулаб тушган.

    Жорий йилнинг 7 декабрь куни Фарғона вилояти қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси билан тузилган 583-сонли пудрат шартномасига асосан бинога етказилган зарар кўламига аниқлик киритилди. Айни пайтда боғча биносининг бузилган қисмида айбдор томон ҳисобидан қайта қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

    Бувайда тумани мактабгача таълим бўлими раҳбари Севара Қурбонованинг маълум қилишича, туман ҳокими қарорига асосан фуқаро Э.Турсуновага ажратиб берилган 4,5 сотих ер майдонида 25 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилмоқда. Янги боғчанинг қурилиш-таъмирлаш ишларига давлат хусусий шерикчилиги асосида қарийб 1 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилган.

    Бош давлат санитария врачи томонидан 2018 йил 27 апрель куни тасдиқланган Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида 1 нафар бола учун ички бинолар майдони 3,3 квадрат метр бўлиши белгиланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ва туман қурилиш бўлими мутахассислари томонидан берилган хулосага кўра, мактабгача таълим муассасаси қуришда 1 нафар бола учун 40 квадрат метр, 25 нафар бола учун 1000 квадрат метр жой талаб қилинади. Давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилаётган янги боғча учун 450 квадрат метр ер майдони ажратилган.

    Ўйлаймизки, мактабгача таълим вазирлиги давлат хусусий шерикчилиги асосида имтиёзли кредит эвазига бунёд этилаётган мазкур боғчанинг белгиланган давлат стандартлари ва талабларига мувофиқлигини эътибордан четда қолдирмайди.

    Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасаси қурилаётган объектда техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларига етарли даражада риоя этилмаяпти. Қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуд чегараланмаган. Ертўла учун қазилган қарийб 4 метрлик чуқур атрофи ўраб олинмаган. Ваҳоланки, қурилиш ҳудудининг ёнида болалар боғчаси, аҳоли уйлари, маҳаллий йўл ва истироҳат боғи жойлашган. Маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари бу ҳолатни ўз назоратига олишини кутамиз.

    19.12.2018, 15:55   Изоҳ (0)   18404
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура АҚШ Гулнора Каримовага нисбатан санкцияларни узайтирганига изоҳ берди

    19.12.2018, 15:13

    Тошкент вилоятида қайнота куёвини ўроқ билан уриб ўлдириб қўйди

    19.12.2018, 15:06

    Бош прокуратура Гулнора Каримова, Рашид Қодиров ва Абдусалом Йўлдошевларга очилган жиноят ишлари ҳақида маълумот берди

    19.12.2018, 14:33

    Пенсия жамғармаси замонавий логотип дизайни учун танлов эълон қилди

    19.12.2018, 14:22

    Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонга ривожланишнинг устувор йўналишларига эришишга ёрдам беради

    19.12.2018, 14:02

    Ўзбекистон шакар, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари импортига чеклов қўйиши мумкин

    19.12.2018, 13:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.