Telegram’даги «Эхо Узбекистана» каналида Яшнобод туманидаги бозорда олти ойлик чақалоқ топилгани ҳақида хабар берилган эди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
«Кеча, 18 декабрь куни тахминан соат 20:30 да 102 рақамига 28 ёшли Игорь Б. мурожаат қилди. Унинг хабар беришича, нотаниш аёл киши болалар овқатини харид қилиш давомида ундан боласига қараб туришни илтимос қилган. Орадан уч соат ўтгач ҳам аёл киши қайтиб келмаганидан сўнг, Игорь 102 рақамига қўнғироқ қилди. Бироқ, тезкор-қидирув тадбирлари давомида маълум бўлишича, Игорга болани унинг таниши Надежда И. қолдириб кетган. Чақалоқнинг онаси топилди», — дейилади хабарда.
Хабарда она нима сабабдан чақалоғини ташлаб кетганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)