UFC бўйича мутлақ жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов нима учун октагонга Россия байроғи билан чиқмайсиз, деган саволга кескин жавоб қайтарди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Мен ҳар доим(байроқ билан) чиқаман. Экранда мамлакат байроғи кўрсатилади. Америкада Доғистон, Чеченистон, Кавказни билмайдиганлар мени рус ўғлони деб билади. Агар сезган бўлсанг, ҳатто хорижлик спортчилар ҳам, умуман ҳамма мени рус деб ўйлайди. Шу сабабли улар учун биз — бир миллатмиз, бир халқмиз. Энг муҳими, бизнинг халқимиз ажратилмаслиги. Масалан, сен кабилар томонидан.
Чет элда, ҳеч ким бизни ажратмайди. Бизнинг ажралишимизни хоҳлаганлар орамизда. Кел, яхшиси сиёсат ҳақида эмас, спорт ҳақида гаплашамиз. Агар сенда тузукроқ саволлар бўлса, беришинг мумкин», — деди Нурмагомедов «Ura.ru»га берган интервьюсида.
Аввалроқ, UFC жангчиси Кевин Ли Нурмагомедовнинг камтар бўл, деган чақириғига жавоб қайтарган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)