18 декабрь, сешанба куни ПСЖ клуби Франция Лига Кубоги нимчорак финалида Эдинсон Кавани ва Мусса Диабининг голлари эвазига «Орлеан»ни мағлуб этди ва мусобақа чорак финалига йўл олди.
Opta’нинг хабарига кўра, уругвайлик футболчи Лига Кубоги мусобақасидаги 16 та ўйинда 15-голни урди ва рекордни такрорлади. Кавани ПСЖ ва «Бордо» собиқ ҳужумчиси Педро Паулета рекордини такрорлади. Португалиялик ўйинчи ҳам Лига Кубоги доирасидаги 16 та учрашувда 15 та гол киритган.
Маълумот учун, Эдинсон Кавани ушбу мавсум ПСЖда 10 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 10 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)