7 декабрь куни кечки пайт Google’нинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида компания ходимининг жасади топилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
22 яшар Скотт Крульчикнинг жасади фаррош томонидан офиснинг 6-қаватида топилди, воқеа жойига келган қутқарувчилар унинг ҳаётдан кўз юмганини қайд этди.
Крульчикнинг жасадида жароҳатлар ёки наркотиклар қабул қилингани аломатлари аниқланмади. Ўлим сабабларига жасад ёриб кўрилганидан сўнг ойдинлик киритилади, текширув давом этмоқда.
Марҳум Google’да 2018 йил августидан бери ишлаётганди, унинг синглиси ҳам компаниянинг Сан-Францискодаги штаб-квартираси фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)