Ўзбекистон беш йил давомида қуввати 30 мВт бўлган 4 та ва кичик 16 та янги гидроэлектростанция (ГЭС) қурилишини якунлайди, шунингдек 21 та мавжуд станцияларни модернизация қилади, дея хабар берди «Podrobno.uz».
Лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллардан ошади, шундан 600 миллион АҚШ доллари жалб қилинган кредит маблағлари ҳисобидан.Натижада йиллик электренергия ишлаб чиқариш 2,8 миллиард кВт/с ошади, «Ўзбекгидроэнерго» тизимида станцияларнинг электренергия ишлаб чиқариш умумий ҳажми 9,3 миллиард кВт/с етади.Айни дамда Ўзбекистонда электр қуввати 80 фоиз ҳолатда табиий газ ҳисобига таъминланади, қолган 10 фоизи гидроэнергетика ва 5 фоизи кўмир.Бугунги кунда Ўзбекистонда электренергия ишлаб чиқарадиган иккита асосий компания мавжуд, бу «Ўзбекэнерго» АЖ — иссиқлик электрстанцияларда 90 фоиз электренергияни пайдо қилади ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 37 та гидроэлектростанциялари билан 10 фоиз электренергияни ягона энерготизимга йўналтиради.Ўзбекистонда ўрганилган гидроэнергетика салоҳияти йилига 27,5 миллиард кВт/с ташкил қилади. Айни дамда эса Ўзбекистон атига 30 фоиз гидроэнергетика салоҳиятидан фойдаланмоқда.Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда мавжуд 37 та гидроэлектростанциялардан 7 та янги гидроэлектростанция ишга туширилди, қолгани 30—80 йил аввал қурилган. Улардаги ускуналар эскирган, кўплаб объектларда бошқа станцияларда демонтаж қилинган ускуналар ўрнатилган.
Изоҳ (0)