Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчилар Т.Р., С.Д. ва унинг укалари Б.Д. ва С.Д.лар «Боғихон» МФЙда яшовчи У.Ю.нинг уйида безорилик оқибатида унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.(исмли аёл), отаси Т.Ю., укаси Ш.Ю. ва 2 нафар қариндошларини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Натижада Ш.Ю. ва унинг 4 нафар қариндошлари касалхонага ётқизилган. Т.Р., С.Д. ва унинг 2 нафар укаси қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)