Самарқанд вилоятида шифокорлар томонидан ўтказилган қасам қабул қилиш маросимидан сўнг, Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур ҳолатни тўхтатиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради «Газета.uz».
Маълум бўлишича, шифокорларнинг қасамёд матни тиббиёт бирлашмалари ходимлари томонидан ёзилган.
«Мазкур таклиф видеоселектор мажлисида 9 ноябрь куни берилган эди. Раҳбарият бизга шифокорлар сўз бериши кераклиги ҳақида топшириқ берди. Шундан сўнг, вилоят ҳокими конференц-залда мажлис йиғиб, тиббиёт ходимларига ўзлари ва жамият олдида ўз устида ишлашни, эски тизимдан воз кечиб, халқ манфаати учун хизмат қилиши ҳақида сўз беришни айтади. Ҳеч ким қасам ичишни талаб қилмаган. Баъзи шифокорлар ушбу тадбирни оммавий қилиб юборишди. Биз дарҳол буни тўхтатдик», – дейди нашр билан суҳбатда исмини ошкор этишни истамаган суҳбатдош.
«Уларга ҳар бир шифокор ўзи ва халқ олдида, нопок ишларга қўл урмасдан ишлаши ҳақида сўз бериши кераклиги айтилган. Матнни тиббиёт бирлашмалари ходимлари ва бош шифокорлар ўйлаб, ўзи ёзган. Ҳокимликнинг бунга алоқаси йўқ», — дейилади хабарда.Қасамёд маросими Каттақўрғон ва Жомбой туманларида 150 нафар ҳамшира ва 150 нафар шифокорлар, ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида амалга оширилган.
Самарқанд вилояти матбуот хизмати «тиббиёт ходимлари кенг жамоатчилик олдида қасам ичгани» ҳақида хабар тарқатган эди.
Бундан аввал, Сирдарёда фермерлари ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирокида шу мазмунда қасамёд қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)