Жавҳар Изамов ТИВ давлат протоколи бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 3 декабрь куни ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлисида уни жамоага таништирди.
Жавҳар Изамов бунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси лавозимларида ишлаган.
Изоҳ (0)