Душанбеда 3 декабрь Халқаро ногиронлари куни муносабати билан ўтказилаётган тадбир бошланди. Бу ҳақда ASIA-Plus хабар берди.
Конгресс доирасида имконияти чекланган қизлар ўртасида «Мустақиллик-2018» республика кўрик танлови бўлиб ўтади.Танловда 12 нафар журъатли, истеъдодли ва гўзал тожик миллатига мансуб қизлар иштирок этади. Улар бутун мамлакатга имконияти чекланган қизлар ҳам жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши мумкинлигини намойиш этмоқчи.Миллий Конгресс доирасида имконияти чекланган маҳоратли ўзбек рассоми Жасур Жумаевнинг маҳорат дарси, шунингдек «Зулматга сайр» дарси бўлиб ўтади, унда қатнашган ҳар бир инсон ногирон инсоннинг ҳаётини ичидан ҳис қилиш имконига эга бўлади.Шунингдек, уч кун давомида имконияти чекланган ҳунармандларнинг кўргазмаси бўлиб, унда уларнинг қўллари билан ясалган маҳсулотлар намойиш этилади.
Изоҳ (0)