Коинотнинг олтин ёши 10 миллиард йил аввал ўтиб кетган. Айнан ўша пайтда коинот фаол тарзда янги юлдузларни ҳосил қилган. Ўшандан буён коинот кексаймоқда, янги юлдузларнинг пайдо бўлиш тезлиги эса доимий равишда тушиб бормоқда. Бу ҳақда Fermi космик телескопи ёрдамида ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб, Hi-tech Mail.Ru хабар берди.
Fermi телескопи ёрдамида олимлар космосдаги 740 та гамма нурланиш манбасини кузатган ва уларнинг фонли нурланиш фотонлари билан ўзаро алоқасини баҳолаган. Шу тариқа янги юлдузларнинг дунё ривожланишининг турли босқичларида ярақлаш интенсивлигини баҳолашга муваффақ бўлинган.
Изоҳ (0)