SpaceX компанияси Spaceflight SSO-A миссияси учун юк ортилган Falcon 9 ракетаси парвозини яна кечиктирди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Мутахассисларга иккинчи поғона двигателини қўшимча текшириш учун вақт керак бўлиб қолди. Парвоз 3 декабрга белгиланди.
Falcon 9 орбитага 17 та мамлакатга тегишли 64 та сунъий йўлдошни олиб чиқиши керак. Дастлаб парвоз 28 ноябрь куни Ванденберг авиабазасидан амалга оширилиши керак эди, аммо ноқулай об-ҳаво туфайли, у кейинга қолдирилган эди.
Изоҳ (0)