Астрономлар Ерга яқин жойлашган якка юлдуз атрофида улкан GJ 699 b сайёрасини аниқлади. У Ердан вазн жиҳатдан 3,2 марта оғир, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Сайёра Қуёшдан вазни бўйича беш марта енгил бўлган Барнарда қизил карлики ёнида жойлашган. Барнарда юлдузи аввал олимларни жуда кўп қизиқтирмаган, бироқ унинг Ерга яқин бўлганлиги сабабли олимлар уни тадқиқ этишда давом этган.
Дастлабки маълумотлар юлдуз атрофида қандайдир йирик жисмнинг айланаётганини тахмин қилишга имкон берган. Батафсил ўтказилган тадқиқотлар жисмнинг сайёра эканлигини кўрсатган.
GJ 699 b сайёрасидаги бир йил Ердаги 230 суткага тенг.
Сайёра юзасида ҳарорат жуда совуқ бўлиб, Цельсий шкаласи бўйича 170 даража совуқни ташкил қилади.
Изоҳ (0)