NASA Юпитер сайёраси ва унинг йўлдоши Ионинг суратини намойиш этди. Суратда йўлдош кичкина нуқта кўринишида акс этган, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Мазкур йўлдош сайёра тизимида катталиги бўйича тўртинчи бўлиб, вулқонлари энг фаол йўлдош ҳисобланади. Сурат «Юнон» сайёралараро станцияси томонидан 29 октябрда, у Юпитерга яқинлашган вақтда олинган.
Ўша вақтда космик аппарат ва сайёра орасидаги масофа 18400 километрни ташкил қилган.
Изоҳ (0)