NASA ва «Роскосмос» «Союз-ФГ» ракетаси авариясининг барча тафсилотларини ўрганиб чиқди, иккала космик ташкилот ҳам Халқаро космик станцияга навбатдаги экипажни жўнатишга тайёр. Бу ҳақда NASA томонидан амалга оширилаётган пилот дастури раҳбарининг ўринбосари Уильям Герстенмайерга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Герстенмайернинг айтишича, бу масала юзасидан бир неча марта учрашувлар ўтказилган, маълумотлар алмашилган. Икки томондан ҳам навбатдаги экипажни жўнатиш учун барчаси тайёр.
Замонавий Россия тарихидаги биринчи космонавтик ҳалокат жорий йилнинг 11 октябрида юз берди. «Союз-ФГ» ракета элтувчиси ХКСнинг янги экипажи бўлган «Союз МС-10» космик кемасини орбитага олиб чиқа олмади, бироқ космонавтлар учирилган кемада Ерга қайтиб тушишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)