Ўзбекистонда безгак (малярия) касаллиги тўлиқ бартараф қилинган, республика ушбу ютуқ тасдиғини қўлга киритиш учун расман Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қилди, деб ёзади «Nuz.uz».
БМТ ахборот хизмати жаҳонда безгакка қарши кураш қандай натижалар бергани ҳақида маълумот тақдим этди. Таъкидланишича, безгак билан касалланиш ва унинг оқибатидаги ўлимлар сони режалаштирилганидан кўра секинроқ пасаймоқда. ЖССТ 2020 йилгача безгакка чалиниш кўрсаткичини 40 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда, аммо жорий вазиятда бу амалга оша олмаслиги прогноз қилинмоқда.
2017 йил маълумотларига кўра, барча безгак ҳолатларининг 70 фоизи 10 та Африка мамлакати ва Ҳиндистонга тўғри келган. Бироқ Ҳиндистон касалланиш 25 фоизга камайганини маълум қилди.
Эфиопия ва Покистонда касалликка қарши кураш бўйича муваффақият қайд этилди, Парагвай эса бу йил Америка минтақасининг сўнгги 45 йил ичидаги безгакдан холи бўлган мамлакати деб тан олинди. ЖССТнинг безгак устидан ғалаба бўйича тасдиғини Ўзбекистон билан бир қаторда, Жазоир ва Аргентина ҳам кутмоқда.
Изоҳ (0)