Бердах Сапаров Қўнғирот тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати раҳбари Чоржав Элмуратов маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».
У шу пайтгача Хоразм вилояти ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири лавозимида ишлаб келган.
2016 йилнинг октябрь ойидан Қўнғирот туманини бошқариб келган Шарапрашид Темирбаев фаолиятини ички ишлар тизимида давом эттириши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қорақалпоғистоннинг Тўрткул туманига ҳам ҳоким тайинлангани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)