«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган, дейилади банк хабарида.
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.
Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.
Изоҳ:
1) Жорий йилнинг январь октябрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1217,70 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 853,0 млн.долл.)
2) Жорий йилнинг октябрь ойида олтин-валюта захираларининг кўпайиши қисман олтин нархининг 1183,50 дан 1217,70 долл/тр.унцияга ўсиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг кўпайишига таъсири - 403,2 млн.долл.)
Изоҳ (0)