УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси 4-турининг энг яхши ўйинчисини аниқлаш жараёнини бошлаб юборди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Фото: Twitter

Унга кўра, 4 нафар футболчи ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлик қилмоқда. Улар қуйидагилар:

  • Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») — «ПСВ Эйндховен» қарши баҳсда 2 та гол урди.
  • Милан Павков («Црвена Звезда») — «Ливерпуль» дарвозасига 2 та гол уриб, дублни расмийлаштирди.
  • Карим Бензема («Реал») — «Виктория»га қарши учрашувда дублга эришди.
  • Рияд Маҳрез («Манчестер Сити») — «Шахтёр»га қарши баҳсда 1 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида амалга оширилмоқда.