УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси 4-турининг энг яхши ўйинчисини аниқлаш жараёнини бошлаб юборди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Унга кўра, 4 нафар футболчи ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлик қилмоқда. Улар қуйидагилар:
- Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») — «ПСВ Эйндховен» қарши баҳсда 2 та гол урди.
- Милан Павков («Црвена Звезда») — «Ливерпуль» дарвозасига 2 та гол уриб, дублни расмийлаштирди.
- Карим Бензема («Реал») — «Виктория»га қарши учрашувда дублга эришди.
- Рияд Маҳрез («Манчестер Сити») — «Шахтёр»га қарши баҳсда 1 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)