Рио—2016 Олимпиадаси совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ўзбекистонлик боскчига мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигел Замудио рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 4 та баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган.
27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 53 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида у ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига). 11 та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (9 та нокаут). Яна битта жангда эса дуранг қайд этган.
Изоҳ (0)