АҚШнинг Флорида штати Таллахасси шаҳридаги ёга студиясида номаълум шахс отишма келтириб чиқарди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна беш киши касалхонага ётқизилган. Шаҳар аҳолисига ҳодиса жойини айланиб ўтиш тавсия этилган.
Расмийлар берган маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс якка ўзи ҳаракат қилган, шериклари бўлмаган. Қайд этишларича, гумонланувчи ҳодиса жойининг ўзида ўзини ўлдирган.
Шифокорларнинг маълум қилишича, жабрланувчилардан бирининг аҳволи жуда оғир. Яна уч жабрланувчи отишма оқибатиа оғир тан жароҳатлари олган.
Изоҳ (0)