Саудиялик журналист Жамол Қошиқчини ўлдириш ҳақидаги буйруқ мамлакатнинг энг юқори даражадаги раҳбарияти томонидан берилган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Эрдўғоннинг таъкидлашича, қирол Салмоннинг бу қотилликка алоқаси йўқ.
«Туркия ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар дўстона эканлигини қайд этмоқчиман. Муқаддас масжидлар ҳимоячиси қирол Салмон бир инсонни ўлдириш ҳақида буйруқ берганига мен бир сония ҳам ишонмайман. Шунинг учун ушбу қотиллик қиролликнинг расмий сиёсатини акс эттиради, деб ҳисобламайман», — дейди Эрдўғон.
Изоҳ (0)