2 ноябрь куни Покистон шимолида мамлакат сенатининг собиқ аъзоси ва диний уламо, «Толибоннинг отаси» Сами ал-Ҳақ отиб кетилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ал-Ҳақ ўз уйида жароҳатлар билан топилган. Унга ким ҳужум қилгани эса номаълум.
Нашрнинг қайд этишича, «Толибоннинг отаси» лақаби унга «Толибон» террорчилик ташкилоти раҳбарларидан бири Муҳаммад Умар билан яқин алоқада бўлгани учун берилган эди.
Изоҳ (0)