ИШИД террорчилик ташкилоти 2 ноябрь куни Мисрда юз берган автобусга ҳужум жавобгарлигини ўз зиммасига олди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Маълумот учун, Мисрнинг Сохаг шаҳридан уч автобус Муқаддас Самуил монастири томонга ҳаракатланаётганда, улардан бирига номаълум кишилар автоматик қуроллар билан ҳужум қилган. Қурбонлар ва жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирга қадар аниқлаштирилмоқда.
Ҳозирча ўн киши ҳалок бўлганлиги, 13 киши жабрланганлиги қайд этилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)