Италиянинг энг кекса маҳбуси — Ндрангента йирик жиний гуруҳининг «қонхўр» бошлиқларидан бири Франческо Барбаро Парма шаҳридаги шифохонада 93 ёшида вафот теди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ўлимидан бир неча кун аввал Барбаронинг соғлиғи ёмонлашган ва мафия етакчиси умрбод қамоқ жазосини ўтаётган қамоқхонадан шифохонага кўчирилган эди.
Барбаро Ндрангетанинг энг хавфли оқимларидан бирини бошқарган бўлиб, бу оқим бутун дунёга, жумладан Лотин Америкаси ва Австралияга қадар тарқалган. У 1980 йилларда одамларни ўғирлаш билан шуғулланган. Кейинчалик эса халқаро наркотиклар савдоси фаолият турини танлаган.
Барбаро одам ўғирлагани учун 20 йилдан ортиқроқ қамоқда ўтирган ҳамда 2013 йилда озодликка чиққан. Бироқ орадан кўп ўтмай 25 йил аввал содир этган қотиллиги учун яна қамалган эди.
Изоҳ (0)