АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатга миграция ишсизлик даражасининг пастлиги туфайли кераклигини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Одамлар мамлакатимизга кўчиб келиши бизга керак, бироқ улар қонуний йўл билан ва қанчалар муҳимлигидан келиб чиқиб келиши лозим. 3,7 фоизли ишсизлик даражасини (50 йил ичидаги минимум), кўп компаниялар мамлакатга қайтаётганини ҳисобга олган ҳолда иммиграция бизга керак», — дейди Трамп Индианадаги тарафдорлари олдида чиқиш қилар экан.
Трамп иммиграцияни чеклаш тарафдори эканлигини айтиб, буни АҚШга юқори малакали иммигрантлар кераклиги билан изоҳлайди. У шунингдек, Мексика чегарасида девор қурилиши кераклигини таъкидлади.
Изоҳ (0)