Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Ўзбек тилиги давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллиги» муносабати билан «Ўзбек тилим – жон-у дилим» оммавий акцияси ташкил этилди. Бу ҳадқа ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Акция тадбирлари Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтди. Ҳар бир таълим муассасасидаги тадбирларда 100 дан ортиқ талаба-ёшлар фаол иштирок этишди.
Акция давомида ёшларнинг она тилимизга бўлган муҳаббатини юксалтириш мақсадида «Ўзбек тили билимдони» ва «Саволга жавоб бериш ва мукофот олиш» каби турли викториналар ҳам ўтказилди. Уларда иштирокчиларнинг тилимиз тараққиётига хизмат қилган буюк аждодларимиз фаолиятига доир саводхонлиги аниқланди.
Талабалар саволларга жавоб бериш баробарида она тилимизда битилган бетакрор сатрларни ёд ўқиб, уларнинг мазмун-моҳиятини ҳам тушунтириб бердилар. Викторина ғолиблари Тошкент шаҳар ҳокимининг қимматбаҳо совринлари билан тақдирланди.
Акция тадбирлари 21 октябрь (якшанба) куни ҳам пойтахтнинг Ғофур Ғулом номли парки ва «Халқлар дўстлиги» майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)