Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида 19 октябрь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Навоий вилояти Хатирчи туманида яшаган Д.Ҳ. ўзининг Matiz русумли автомашинасида М34 автомобиль йўлининг 96-километрида ўзидан олдиндаги, Р.Ш. бошқарувидаги «Libero» автомашинасига бориб урилган.
«Натижада Matiz ҳайдовчиси Д.Ҳ. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган», — дейилади ИИВ хабарида.
Вазирликдан қўшимча қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)