• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги жамоат жойларида ташкил этилган кутубхоналарнинг бугунги аҳволи қандай? (фото)

    Шу йилнинг ёзида Андижонда вилоят ҳокими ташаббуси билан жамоат жойлари, ташкилот ва корхоналар ёнида, хиёбонларда ихчам кўча кутубхоналари ташкил этилган эди. Журналист Миролим Исажонов мазкур мўъжаз зиё жавонларининг бугунги фаолияти ва уларга нисбатан аҳолининг фикр-мулоҳазалари қандайлигига қизиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Июнь ойининг ўрталарида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан вилоят «юраги» – Андижон шаҳри ва туман марказларида ўнлаб бепул кутубхоналар ташкил этилгани ижтимоий тармоқлар ҳамда интернет нашрларида овоза бўлиб, катта шов-шувларни келтириб чиқарганди. Ҳоким буванинг мазкур ҳайрли иши мамлакатнинг бошқа ҳеч бир ҳудудида шу пайтга қадар амалга оширилмаганлиги ва кўчалардаги китоб жавонлари янгилик сифатида кўпчиликда қизиқиш уйғотганини алоҳида қайд этиш жоиз. Бу эса юртимизда шахсан давлатимиз раҳбари бошчилигида китоб тарғиботи ва мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида изчил ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда китобхонлар сафини кенгайтиришнинг қулай ва қизиқарли усулидир.

    Хўш бугун давлат ва жамоат ташкилотлари биноси ёнида, ҳиёбонлар ва кўча-кўйларда ташкил этилган мазкур кичик кутубхоналарга андижонликларнинг муносабати қандай? Улар китоб жавонлари фаолиятидан қониқаяптими? Китоб жавонларнинг бугунги ҳозирги аҳволи қандай? Кузатувимиз давомида шу ва бошқа саволларга жавоб топишга ҳаракат қилдик.

    Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси биноси ёнидаги китоб жавонининг ташқи кўриниши ҳар бир инсонни беихтиёр ўзига жалб қилади. Аммо унинг ичидаги манзарага кўз югуртирган китобхоннинг ҳафсаласи пир бўлиши шубҳасиз. Негаки, бу ердаги деярли барча китоблар рус тилида бўлиб, уларнинг ҳаммаси тиббиёт соҳасига оид манбалардир. Очиғи, бу билан одамларни китобга жалб қилиш жуда қийин. Бу ерда бадиий китоб ўқиш ниятидаги ўқувчиларда иштиёқ уйғотиш, жалб қилиш мақсадида ўзбек ва жаҳон адабиёти вакиллари асарларидан ҳам намуналар жойлаштириб қўйилса, нур устига нур бўларди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари томонидан ташкил этилган жавонда ҳам юқоридаги ҳолатни кузатиш мумкин. Таълим соҳасига тааллуқли турли қўлланма ва журналларнинг «савлат» тўкиб турганинин кўриб, ҳайрон қоласан киши. Бу жавон ҳам гўё хўжакўрсинга ўрнатилгандек.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоят Ички ишлар бошқармаси биноси ёнидаги китоб жавонининг шинамлиги, нодир китобларга бойлиги бизни беҳад қувонтирди. Аммо унинг қулф ҳолатда турганлигини кўргач, шодлигимиз узоққа чўзилмади. Бу манзарадан ажабландик. Ушбу жавон музейларда томоша қилса бўладию, бироқ қўл билан ушлаб бўлмайдиган экспонатларни ёдимизга солди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шаҳардаги 1-мактабда ўқийман. Ҳар куни шу китоб жавони олдидан ўтаман. Кўпинча берк бўлади. Китобларга қараб-қараб қўяман, аммо олиб ўқишнинг иложи йўқ», - дейди Азиз исмли бола.

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали биносига кираверишда қад ростлаб турган жавоннинг ҳолатини кўриб, кулишни ҳам, куйишни ҳам билмай қолдик, очиғи. Боиси бу ерда тиббиёт соҳасига оид маълумотлар акс этган қоғозлардан бошқа бирорта ҳам китоб йўқ. Назаримизда, мазкур жавонга фуқаролар бир ёқда турсин, ҳатто марказ раҳбарию ходимларининг ҳам раҳми келиб, ичи ачишмайди. Агарда улар сал эътиборли бўлганида бугун ушбу жавон яланғоч кўринишда эмас, аксинча бағри тўла китоб ҳолатда ўқувчиларни шод этаётган бўларди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутасаддиларининг ҳам вилоят ҳокимининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, икки дона жавон ташкил этгани китобхонлар сонини оширишга хизмат қилаётганига гувоҳ бўлдик. Аммо жавонларнинг бирида 10 донача китобнинг борлиги ушбу ташкилот ходимлари бу борада янада фаол бўлишларидан дарак бераётганини сезиш қийин эмас.

    Алишер Навоий номидаги вилоят маданият ва истироҳат боғига кираверишдаги жавоннинг очиқ ҳолатда турганини бирор марта кўрган эмасмиз. Бу гал ҳам шу манзара устидан чиқдик. Унинг ичига боққан ёшу кексалар ҳам биз сингари бир ютиниб қўйиши аниқ. Ахир бундай бебаҳо асарлар қайси китобхон эътиборини тортиб, унда ўқиш истагини туғдирмайди дейсиз?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Соат кечки 16:30 бўлишига қарамай, Бобур номли вилоят драма театри олдида жойлашган фаввора ёнидаги кутубхона ўқувчилар билан гавжум эканлиги кайфиятимизни кўтариб юборди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳар куни биттадан ходимимиз эрталаб 08:00 дан кечки 17:00 гача шу ерда ўтириб, китобларни назорат қилиб боради. Ёз кунларида тунги 21:00 гача фаолият кўрсатдик. Кунига ўртача 40 нафар юртдошиз келиб, мана бу ўриндиқларда ўтириб, севимли асарини мутолаа қилишади ёки уйларига олиб кетиб, ўқиб бўлишгач, яна қайтариб беришади. Янги ўқувчилар сони ҳар куни 10 нафарга ортмоқда. Мактаб ўқувчиларидан ташқари шу атрофдаги маҳалла аҳли, асосан, уй бекалари, нуронийлар ҳам аъзо бўлишяпти. Избоскан, Балиқчи, Бўз сингари туманлардан ҳам китобга ошно инсонлар тез-тез келиб туришади. Ҳаттоки кўпчилик уйидаги ортиқча китобларини совға тариқасида туҳфа этишиб, фондимизни бойитишда савобли ишларга қўл уришмоқда», - дейди Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят ахборот ресурс маркази ходими Odinахон Йўлдошева.

    «Ҳокимимизнинг бу ғоясидан жуда хурсандмиз. Авваллари китобларни дўконлардан харид қилардик. Бу лойиҳа ишга тушганидан кейин ҳар ҳафта шу ерга келиб, 4-5 та яхши асарлардан олиб кетаман. Мендан ташқари оила аъзоларим, қўшниларим ҳам мутолаа қилишгач, келиб яна бошқасига алшамтираман», - дейди «Наврўз» МФЙ фуқароси Odinахон Ҳамидова.

    Ҳозир Ҳабиб Сиддиқнинг «Ўрага сичқон тушди» номли китобини олдим. Синфдошим Амирхон эса Андерсеннинг ҳикоялар тўпламини танлади. Бошқа ўртоқларим билан ҳам тез-тез келиб турамиз», - дейди 30-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Муҳаммадали Аманбоев.

    Шаҳар марказидаги 1-, 24-умумтаълим мактаблари жамоалари бошчилигида ташкил этилган китоб жавонлари ҳам бизда яхши таассурот қолдирди.

    Бугун «Ўзавтотранс» агентлиги Андижон вилояти бошқармаси раҳбарияти томонидан 10 квадрат метр майдонда қурилган кутубхона юзлаб китобсеварлар эътиборини қозонгани кўпчиликка маълум. Мазкур ҳақиқий зиё маскани 24 соат давомида хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, куннинг барча вақтида ташриф буюриш мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳоким ташаббусини амалга оширишниятида кутубхона қурдираётган пайтимиз ‘Одамлар ўзи бу ерга келиб, китоб олиб, ўқишармикин?’, деган савол туғилгани рост. Кутубхона битиб, ишга тушгач, ўқувчилар сони кун сайин ортгани ва иккиланишларимизнинг аксини кўриб, қувондик. Айни пайтда 2 мингта китобимиз бор. Шу кунларда яна 600 дона янги китоб олиб келишни режалаштиряпмиз. Биласизми, бундай ҳайрли ишларни амалга оширса, ижобий натижага эришиш мумкин экан. Одамлар ҳам китоб ўқишга қизиқаркан. Кун давомида 30 нафар атрофида китобсеварлар келиб, хоҳлаган асарини танлашади ва китобхонлар рўйхати қайд этиладиган дафтарга ўзи ҳақида қисқа маълумотниёзиб, олиб кетишади ва узоғи 15 кунда мутолаа қилгач, қайтариб беришади. Ҳозир бепул wи-фи ташкил этишни ҳам мўлжаллаяпмиз», - дейди «Ўзавтотранс» агентлиги Андижон вилояти бошқармаси раҳбари Ўткирбек Машрапов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    - Ушбу кутубхонада ҳафтада икки-уч марта келаман, - дейди Андижон давлат университети талабаси Файзулло Яҳёев. – Очилганидан буён доимий ўқувчилар сафидан жой олдим. «Ёш китобхон» танловига тайёргарлик кўраётганим боис китоб дўконларида қиммат нархда сотилаётган китобларни ҳам айна шу ердан топиб, ўқияпман. Жаҳон адабиёти, болалар адабиёти, диний-маърифий адабиётлар, ўзбек шеърияти, ўзбек классик ва замонавий романчилиги, турли энциклопедиялар ва техник адабиётларнинг мавжудлигидан мамнунмиз.

    Ушбу кутубхона фаолиятига чин маънода ҳавас қилса арзийди. Айниқса, китоб дўконларида сотилаётган қиммат нархдаги адабиётларнинг борлиги ҳар қандай ёшдаги ўқувчида мутолаага иштиёқ пайдо қилади. Мазкур ташкилот Андижон шаҳридаги бошқа кўча кутубхоналарига ҳам кўплаб китоблар улашгани, ўқувчилар сафи ошишида фаоллик кўрсатгани вилоят ҳокими томонидан муносиб эътироф этилиб, Президент совағи - «Spark» автомашинаси билан тақдирлангани жудаям қувонарлидир.

    Юқорида номлари зикр этилиб, ҳоким ташаббусини номигагина бажараётган ташкилотлар ҳам «Ўзавтотранс» агентлиги Андижон вилояти бошқармаси жамоасидан ибрат олишса, вилоятда китобхонлар сафи тобора ортишига ҳисса қўшишган бўларди. Зеро, бундай кўча кутубхоналарини ташкил этишдан мақсад - аҳолини китоб ўқишга қизиқтириш, қолаверса, ўз ўқувчисини кутиб ётган асарлардан бошқаларни ҳам баҳраманд қилиб, зиё улашишдир.

    Биз мавзуга яна қайтамиз...

    20.10.2018, 16:52   Изоҳ (0)   19749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳайдовчилар малакасини ошириш билан боғлиқ қонун лойиҳасининг кучга кириши уч ойга кечиктирилди

    20.10.2018, 16:10

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги туғруқхоналарда коррупцияга қарши курашни кучайтиради

    20.10.2018, 15:38

    Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Рустам Тўхтабоев 61 ёшида вафот этди

    20.10.2018, 13:18

    Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси тарифи 10 фоизга қимматлайди

    20.10.2018, 11:57

    Тошкентда илк меҳмон уйи очилди

    20.10.2018, 10:45

    Ўзбекистонда келгуси ойдан бензин нархи ҳам кўтарилади

    20.10.2018, 10:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.