«Внешэкономбанк» ва Миллий банк 200 миллион доллар миқдоридаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Томонлар Россиянинг юқори технологияли маҳсулотларини етказиб бериш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш соҳаларини молиялаштиришда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик тўғрисида келишиб олди.
Ажратиладиган кредит маблағлари Ўзбекистонда шаҳар инфрастуркурасини яхшилаш, энергияни тежаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларга сарфланади. Улар орасида Тошкентда йўлларни тартибга келтириш ва жамоат транспортини янгилаш лойиҳаси ҳам бор.
Изоҳ (0)