Қрим раҳбари Сергей Аксенов Керч коллежидаги отишма муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Севастополь губернатори Дмитрий Овсянников ҳам қримликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилди. У марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
«Фожиа юз берганида ҳис қилган оғриғимизни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Севастополь дардингизга шерик бўлади ва чуқур таъзия изҳор этади», —дейди Овсянников.
Маълумот учун, Керч технология техникумидаги портлаш 17 октябрь кундузи содир бўлди. Бинода газ баллони портлагани билдирилмоқда. Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди.
Изоҳ (0)