Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испания қироли Фелипе VI Мадрид метросига тушди ва унда «Туз» бекатидан «Чамартин» бекатигача борди. Тахминан шу йўналиш бўйлаб унинг бобосининг отаси қирол Альфонсо XIII Мадрид метросининг биринчи поездида 99 йил аввал — 1919 йилнинг 17 октябрида, метронинг расмий очилиш кунида ҳаракатланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Қўриқчилар билан ўраб олинган давлат раҳбарини вагондан чиққан кўп сонли хорижлик сайёҳлар танимади, шу вақтда қирол ҳам вагонга кирган. Бироқ қарама-қарши платформадаги йўловчилар давлат раҳбарини кўриб, «Яшасин Испания!», «Яшасин қирол», деб қичқиришни бошлаган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Давлат раҳбари метродаги сафарини мамлакат саноат вазири Реес Марото ва Мадрид ҳамжамияти ҳукумати раҳбари Анхель Гарридо ҳамроҳлигида амалга оширган. «Чамартин» бекатига етиб боргач, қирол «Тарихий поездлар» кўргазмасини кўздан кечирган. Кўргазмага Мадрид метрополитени поездлари, шу жумладан, унинг бобоси 99 йил аввал ҳаракатланган поезд ҳам қўйилган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди