• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия экспорт маркази бош директори Андрей Слепнев: Ўзбекистонда яқин йилларда ЯИМ йилига 6 фоизгача ошиши кутилмоқда

    18 октябрь куни Ўзбекистонда Россия экспорт маркази ишбилармонлик миссияси ўз ишини бошлайди. Ушбу тадбир икки давлат ўртасидаги илк ҳудудлараро ҳамкорлик форуми муносабати билан ўтказилмоқда. Ишбилармонлик миссияси очилиши арафасида Россия экспорт маркази бош директори Андрей Слепнев ЎзА мухбири саволларига жавоб берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг қайси йўналишларини устувор, деб ҳисоблайсиз?

    — Ўзбекистон пахтаси, сархил мевалари, шарқона ширинликлари ва тансиқ таомлари мамлакатнинг ўзига хос миллий бренди ҳисобланади. Ўзбекистон иқтисодиётининг бошқа муҳим тармоғи — тоғ-металлургия мажмуасига келсак, унинг маҳсулоти дунё иқтисодиётида ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

    Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдо жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда: 2017 йилда унинг ҳажми 3,65 миллиард долларни, ўсиш суръати эса 2018 йилнинг 8 ойи мобайнида ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 30,3 фоизни ташкил қилди. Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга импорт ҳажми 40 фоизга, Ўзбекистондан Россияга экспорт 8,6 фоизга ортди. 2018 йилда Россиядан Ўзбекистонга юқори импорт суръатлари мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари билан изоҳланмоқда: етказиб берилган экспорт товарларининг асосий қисми чоксиз пўлат қувурлар (+444,8 фоиз), шунингдек, булдозер, экскаватор ва йўл-қурилиш машиналари (+264,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.

    Юқорида қайд этилган йўналишлардан ташқари Россиянинг алюминий ва унинг қотишмасидан тайёрланган буюмлар, электротехника товарлари, шакар, тахта ва ёғоч материалларига ҳам юқори талаб сақланиб қолмоқда.

    Халқаро экспертларнинг фикрича, Ўзбекистонда яқин йиллар ичида ялпи ички маҳсулотнинг кескин — йилига 6 фоизгача ошиши кузатилади. Россия Ўзбекистон иқтисодиётини мустаҳкамлашдан манфаатдор: мамлакат қанчалик бой бўлса, унинг импорт қудрати ҳам ортиб боради, аҳолининг истеъмол даражаси юқори бўлади, у кўпроқ саёҳат қилади. Кўпчилик ўзбеклар рус тилини яхши билгани, мамлакатлар маданий мерос соҳасида муштарак жиҳатларга эга эканидан келиб чиқиб, Россия Ўзбекистон фуқаролари учун асосий сайёҳлик маршрутларидан бирига айланишига ишончимиз комил.

    — Россия экспорт марказининг Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдони рағбатлантиришдаги роли қандай?

    — Россия экспорт маркази (РЭМ) жамоасининг вазифаси мамлакатимиз компаниялари учун яратилаётган шароитларни такомиллаштириш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашни таъминлаш, ташқи бозорга олиб чиқувчи янги каналлар ва биринчи навбатда Ўзбекистон сингари муҳим ва истиқболли бозорларда хорижий савдо ҳамкорларимиз билан ўзаро алоқаларнинг янги механизмини яратишга кўмаклашишдан иборат. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ривожининг ижобий динамикаси, Россия компанияларининг Ўзбекистон бозорига чиқишга қизиқиши ортиши, Россия бизнесида мавжуд рақобатли ва юқори технологик ечимлардан келиб чиқиб, компанияларимиз Ўзбекистонда лойиҳаларини амалга оширишда ишончли ва тажрибали ҳамкорлар сифатида чиқишга, РЭМ эса ўз навбатида, уларни бу борада барча йўналишда қўллаб-қувватлашга тайёр.

    — Ўзбекистонда Россия экспорт маркази ваколатхонасини очиш кўзда тутилмоқдами?

    — Ўзбекистонда очилиши режалаштирилаётган РЭМ расмий ваколатхонаси ўзаро муносабатларни ривожлантириш йўлидаги қонуний қадам бўлиб, мамлакатлар бизнесига амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради. Россиянинг кўпгина компаниялари истиқболли ва жадал ривожланаётган бозорга чиқишни кўзламоқда, Россия экспорт маркази ҳам уларга бу борада максимал даражада кўмак кўрсатишга бел боғлаган. Биз жойида компания маҳсулот линейкаси, ЭКСАР ва Росэксимбанк маҳсулотлари ёрдамида битимларни молиялаштириш бўйича тўлиқ маслаҳатлар беришга қодир РЭМ вакили кўмагида Россия ва Ўзбекистон компаниялари учун самарали мулоқот майдони ташкил этишни режалаштирмоқдамиз.

    — Тошкент металлургия заводи қурилишини молиялаштириш битими ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз...

    — Росэксимбанк (РЭМ гуруҳига киради) «Асака« АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк« АТБ билан 10 йил муддатга умумий қиймати 140 миллион евродан ортиқ бўлган кредит битимларини имзолади. Бу маблағлар Тошкент металлургия заводи қурилишига йўналтирилади. Қурилиш бош пудратчиси Россиянинг «МетПром» компаниялар гуруҳи ҳисобланади. Тошкент металлургия заводи қурилиши лойиҳаси доирасида «МетПром» компаниялар гуруҳи томонидан асосий ишлаб чиқариш линиялари ва инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш, технология ва ускуналар етказиб бериш, жамоани ўқитиш, ускуналарга кафолатли хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.

    — Ўзбекистон ва Россия ўзаро савдо масалаларида қандай хатарларга дуч келмоқда?

    — Россия ва Ўзбекистон савдо алоқалари истиқболи чексиз. Мамлакатларимиз икки томонлама муносабатларда дуч келаётган барча муаммо ва хатарлар конструктив ва дўстона мулоқот ёрдамида музокаралар орқали ҳал қилинади. Учинчи давлатлар томонидан амалга ошириладиган ҳеч қандай ташқи босим ва носоғлом рақобат унсурлари Ўзбекистон ва Россия муносабатларини бузишга қодир эмас. Россия ва Ўзбекистон дўстлик ва ўзаро манфаат тамойиллари асосида савдо ҳамкорларини мустақил равишда танлаш ҳуқуқига эга суверен давлатлар.

    18.10.2018, 10:56   Изоҳ (0)   8558
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик полициячи аёл YouTube’даги мушук ҳақидаги ролик учун 8 ёшли қизини дўппослади

    18.10.2018, 10:13

    Путин Миср президентини янги Aurus автомобилида айлантирди

    18.10.2018, 08:15

    Бортида Мелания Трамп бўлган самолёт парвоздан 10 дақиқа ўтиб шошилинч қўнишга мажбур бўлди

    18.10.2018, 08:00

    Керчдаги портлашда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рублдан бериш ваъда қилинмоқда

    18.10.2018, 07:17

    Испания қироли Мадрид метросига тушди

    18.10.2018, 06:51

    Сурияда гаровга олинган аёллар ИШИД жангариларига алмаштирилади

    18.10.2018, 06:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20

    Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 август, 14:53

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.