Россия президенти Владимир Путин Миср етакчиси Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан музокаралардан сўнг ҳамкасбини маҳаллий Aurus автомобиллари билан таништирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Музокаралардан сўнг давлат раҳбарлари Путин фойдаланадиган «Сенат» модели базасидаги лимузинда «Сочи автодром»га йўл олди.
Бу ерда уларга Aurus туркумига мансуб бошқа моделлар — «Сенат» седани ва «Арсенал» минивэни ҳам тақдим этилди.
Кўрикдан сўнг Путин ас-Сисига седанни синаб кўришни таклиф этди ва ўзи рул бошқарувига ўтирди.
Изоҳ (0)