Бортида АҚШ президенти Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи бўлган йўловчи самолёти парвоздан 10 дақиқа ўтиб, шошилинч қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Мазкур рейсда учган журналистларга кўра, самолётда тутун кўтарилган ва уларга бу ҳолат кучайса бошларини ёпиш учун ҳўл сочиқлар берилган.
Лайнер Вашингтон яқинидаги «Эндрюс» авибазасига қўнди. Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмади.
Оқ уй ушбу ҳолатга кичик техник носозлик сабаб бўлгани эҳтимоли ҳақида билдирмоқда.
Изоҳ (0)